"Арсенал" Заа учун 40 млн фунт таклиф қилмоқда, аммо...

“Кристал Пэлас” клуби вингери Уилфрид Заа фаолиятини Лондоннинг бошқа бир клуби - “Арсенал”да давом эттириши мумкин.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 26 ёшли Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзоси учун ҳамшаҳарларига 40 миллион фунт таклиф қилишган. Бироқ, “Пэлас” раҳбарияти Заани 80 миллион фунтга баҳоламоқда ва ушбу нархни туширмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Заа “Кристал Пэлас” раҳбариятидан ўзини “Арсенал”га қўйиб юборишни сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!