“Арсенал” зўр тўпурар учун икки юлдузидан воз кечади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета жамоа ҳужум чизиғига “Атлетико Мадрид” юлдузи Хулиан Альваресни олиб келишни режалаштиряпти.

“Канонирлар” аргентиналик тўпурар трансферини амалга ошириш учун ўз таркибидан икки номдор ўйинчини сотиб юборишга тайёр.

Таниқли инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, лондонликлар ёзги трансферлар ойнаси вақтида Кай Хаверц ва Габриэл Жезусни трансферга қўяди ва тушган суммани Альваресни олишга йўналтиради.

Хулиан Альвареснинг савдосини уддалаш учун клуб 120 миллион евро миқдорида сармоя топиши талаб этилади.

Бу ўйинчи АПЛда ўйнаш тажрибасига эга. У 2024 йили “Манчестер Сити”дан “Атлетико”га 75 миллион евро эвазига кўчиб ўтган ва 2030 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома тузган.

Жорий мавсумда ҳужумчи “матрасчилар” сафида барча мусобақаларда 46 ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва тўққизта голли узатма берди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!