
"Арсенал"га қарши баҳсда "Реал" таркибида қандай ўзгаришлар бўлади?
Федерико Вальверде "Реал Мадрид" сафида "Арсенал"га қарши ярим ҳимоя чизиғида ўйнайди.
"Марcа" нашри бугун Испанияда ўтказиладиган Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб учрашувида Мадрид жамоаси таркиби ҳақида маълумот берди. Биринчи учрашув 3:0 ҳисобида инглизлар фойдасига якунланган эди.
Хабар қилинишича, ҳимояда ўнг қанотда Лукас Васкес, чап қанотда эса Давид Алаба ўрин эгаллайди. Ҳимоя марказини Антонио Рюдигер ва Раул Асенсио ташкил этади.
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида Родриго ёки Лука Модрич билан бошланғич таркиб вариантларини кўриб чиқмоқда. Танлов ўйин бошланишига яқин қилинади.
Комментарии