"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон ва ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара бугун АПЛнинг 3-туридан ўрин олган "Арсенал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Хабарларга қараганда, иккала футболчи ҳам жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгурмаган. Мерсисайдликлар устози Юрген Клоппнинг сўзларига кўра, Алькантара ва Алиссоннинг “канонирлар”га қарши ўйинда иштирок этиш ёки этмаслиги ўйин куни маълум бўлади.

"Ливерпуль" - "Арсенал" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)