“Арсенал”ни чемпион мураббий бошқаради!

Ўтган мавсумда “Интер”ни Италия чемпионига айлантирган Антонио Конте октябрь ойида “Арсенал”ни қабул қилиб олиши кутилмоқда.

Маълумки, клуб раҳбарияти ҳозирги бош мураббий Микель Артетага вазиятни ўнглаш учун бешда учрашувдан иборат муҳлат белгилаган. Агар у вазифасини уддалай олмаса, ўрнини бошқа мутахассисга бўшатиб беради.

Шу боис, “Арсенал” хўжайинлари Антонио Конте билан музокара ўтказиб, унинг жамоани қабул қилиб олиш бўйича розилигини олди.

Антонио Конте 2016-2018 йиллар давомида “Челси”ни бошқариб, жамоани Англия премьер-лигасида ғолиб чиқишини таъминлаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию