“Арсенал”ни муҳим ўйинчиси кетади

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси ва Европа майдонларида юқори натижалар учун курашишни мақсад қилган “Арсенал” муҳим ўйинчини жамоада қолишга кўндира олмади.

Tecno

Гап ярим ҳимоячи Томас Парти ҳақида кетмоқда.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, “канонирлар” футюолчи билан бир неча раунддан иборат музокара ўтказди. Бироқ ўйинчи 30 июнь куни якунланадиган шартномани узатиришни истамади.

Айни пайтда Томас Партига бир неча клублардан таклиф тушмоқда. Тадрибали ярим ҳимоячи ўзига маъқул вариантларни ўрганиб чиқишини билдирган.

Томас Парти “Арсенал”га 2020 йили ёзда олиб келинган эди. 32 ёшли футболчи Лондондаги беш йиллик фаолиятидан кейин муҳитни ўзгартиришни маъқул кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!