"Арсенал"ни тор-мор келтирган "Сити" пешқадамга айланиб олди

Англия Премьер-лигаси 3-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Арсенал" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Гюндоган тезкор голи билан 7-дақиқада ҳисобни очди. "Шаҳарликлар"нинг қолган голларига дубль қайд этган Ферран Торрес, биттадан аниқ зарба берган Габриель Жезус ҳамда Родри муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Сити" 6 очко билан турнир жадвали пешқадамлигини қўлга олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!