“Арсенал”нинг молиявий ҳолати ёмонлашди. Жамоа етакчисини сотиши кутилмоқда
“Барселона” ёзги трансферлар ойнаси вақтида “тўпчилар” етакчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Лондонликлар футболчи билан шартномани узайтириш ниятидалар. Аммо келгуси мавсум чемпионлар лигасига чиқмаган тақдирда клубнинг молиявий ҳолати анча оғирлашади. Шу жиҳатдан, балансни сақлаш учун жамоа баъзи етакчиларини сотишига тўғри келади. Каталонияликлар эса ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида. Аввалроқ клубнинг бошқа етакчиси Александр Льяказет ҳам чемпионлар лигаси йўлланмаси қўлга киритилмаса жамоадан кетиш ҳақида клуб билан келишиб олгани хабар қилинганди.
Маълумот учун, “Арсенал” ҳозирда Англия премъер лигасида 10-поғонада бормоқда. Аввалроқ, клуб Европа лигасининг 1/16 босқичи доирасида Грециянинг “Олимиакос” жамоасига имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашган эди.
Фикрлар