"Арсенал"нинг муҳим футболчиси ўртоқлик учрашувида жароҳат олиб, сафдан чиқди

CHERY AUTO

Пайшанба куни "Арсенал" янги мавсумга тайёргарлик доирасида "Тоттенхэм"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. "Шпорлар" беллашувда минимал — 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Ўйиннинг иккинчи ярмида "Арсенал" етакчиларидан бири Букайо Сака майдонни тарк этди — у шифокорлар ҳамроҳлигида олиб чиқилди. Унга жароҳат етгани тахмин қилинмоқда.

Бу ҳолат "канонирлар" мухлисларини жиддий равишда хавотирга солмоқда, чунки янги мавсум бошланишига оз фурсат қолди. Яқин вақт ичида клуб Саканинг аҳволи ҳақида расмий маълумот бериши кутилмоқда.

Маълумот учун, Англия Премьер-лигасининг биринчи турида "Арсенал" сафарда "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин якшанба куни, 17 августда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!