"Арсенал"нинг сардорлик боғичи Гранит Жакага берилиши мумкин

Швейцариялик ярим ҳимоячи Гранит Жака янги мавсумда “Арсенал”га сардорлик қилиши мумкин.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли футболчи ушбу номга асосий даъвогар сифатида айтилмоқда.

Айтиш керакки, “канонирлар”нинг ўтган йилги сардори Лоран Косьелни жамоадан кетиши мумкин. У хатто жамоанинг янги мавсум йиғинига ҳам келмади ва шу сабабли раҳбарият унга интизомий чора кўриб, сардорлик боғичидан маҳрум этди.

Маълумот учун, Жака “Арсенал”га келишдан аввал “Боруссия” Мюнхенгладбахда сардор бўлган. Бундан ташқари у Швецария терма жамоаси сардори ҳисобланади. У ўтган мавсум "Арсенал"да вице-сардор ҳам бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!