Аршавин: "Арсенал" бу сафар чемпионликни қўлдан чиқармайди"

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Андрей Аршавин жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида собиқ жамоаси чемпионликни қўлга киритишига ишонишини билдирди.

— Ҳа, албатта. Фарқ аллақачон етарлича жиддий. Илгари "Арсенал" учрашувларнинг сўнгги дақиқаларида очко йўқотарди, ҳозир эса аксинча — айнан ўша паллаларда ғалаба қозонмоқда, — деди Аршавин.

31 тур якунларига кўра, "Арсенал" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 70 очко билан пешқадам бўлиб турибди. "Манчестер Сити" билан фарқ 9 очкони ташкил этмоқда, бироқ "канонирлар" рақибига нисбатан бир ўйин кўпроқ ўтказган. Бу ҳолат чемпионлик пойгасини ҳали ҳам интригада сақлаб турибди.

32-турда Микель Артета шогирдлари ўз майдонида "Борнмут"ни қабул қилади. Учрашув 11 апрель куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 16:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!