Аршавин: Бунақаси 50 йилдан кейин ҳам бўлмайди
“Зенит” клуби ва Россия терма жамоаси афсонаси Андрей Аршавин РПЛ клубларининг еврокубоклардаги даражаси ҳақида гапирди.
“УЕФА кубогини биз ва ЦСКА ютганмиз холос. Бунақаси 50 йилдан кейин ҳам бўлмайди.
Биласизми, Россия клублари максимум қайси кубок учун даъвогарлик қилиши мумкин? Улар Конферециялар кубогини (Конференциялар лигаси) ютиши мумкин. Ана ўша ерда имконият бор.
Нега олдин шундай бўлган? Тасодиф, омад, футболчиларнинг савияси, барчаси ишлади. Қолаверса, бизнинг клубларимиз молиявий томондан энг зўр жамоалар даражасида бўлмаса ҳам, бунга жуда яқин эди”, - деди Аршавин.
Маълумот учун, УЕФА Конференция Лигаси - УЕФАга аъзо футбол клублари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган мусобақа. Клублар миллий лигалар ва кубок баҳсларидаги ўйинларига қараб мусобақага йўл олишлари мумкин. Бу Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасидан кейин учинчи даражада турувчи мусобақа ҳисобланади. Конференция Лигасининг илк мавсуми 2021/2022 йилги мавсумда ўтказилади.
Фикрлар