Аршавин ҳам ЖЧ-2022 да қайси терма жамоа ғолиб бўлишини тахмин қилди

Россия терма жамоаси ҳамда Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ футболчиси Андрей Аршавин ЖЧ-2022 ярим финали олдидан чемпионликни қўлга киритадиган терма жамоа номини айтди.

“Франция жаҳон чемпионатида ғолиб чиқади. Менимча, уларда энг барқарор ўйин, гарчи оптимал бўлмаса-да, жиддий таркиб бор. Лекин улар ҳамма босқичларда ишончли қадам ташлашмоқда”, - деди  Аршавин Матч ТВ га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпионлари бугун, 14 декабрь куни ярим финал босқичида Марокаш билан тўқнаш келади. Жаҳон чемпионатининг финал ўйини эса 18 декабрь, якшанба куни Лусайда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!