
Арслонмурод Аманов "Бухоро"да қолади!
Бундан аввалроқ туркманистонлик легионер Суперлигада ўз олдига улкан мақсадларни қўйган "Бухоро" сафида кетиши ҳақида турли хил гап-сўзлар тарқалган эди. Бироқ, SPORTS.uz мухбири бу борада аниқ жавоб олиш учун бухороликлар устози Улуғбек Бақоев билан алоқага чиқди.
Жамоа бош мураббийи эса журналистнинг ушбу саволига қуйидагича жавоб берди:
- Туркманистонлик Арслонмурод Аманов клубда қоладими? Эшитишимча, унда фаолиятини бошқа жамоада давом эттириш борасида турли вариантлар бор экан.
- Йўқ, бундай гап-сўзларга ишониш қийин. Амонов клубда қолади. У билан хайрлашиш ҳақида ўйламаяпмиз.
Улуғбек Бақоев билан тўлиқ интервьюни эса тез орада сайтимизда ўқишингиз мумкин. Биздан узоқлашманг!
Фикрлар