Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳамон “Монако” ярим ҳимоячиси Тома Лемарни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти.

L’Equipe нашри тарқатган хабарларга кўра “канонирлар” 21 ёшли Франция терма жамоаси аъзоси учун нархни 50 млн еврогача кўтаришган.

Эслатиб ўтиш керакки, “Монако” даставвал “Арсенал”нинг 40 ҳамда 45 миллионлик таклифларини рад этган эди.

Маълумот учун, Лемар ўтган мавсум Франция чемпионатининг жами 34та баҳсида иштирок этиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.