Артета "Арсенал"га Италиядан зўр футболчи топиб қўйди

"Атланта" ярим ҳимоячиси Шарль де Кетеларе фаолиятини Англия Премьер-лигасининг топ-клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, бельгиялик футболчига Лондоннинг "Арсенал" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Канонирлар" бош мураббийи Микель Артета 23 ёшли футболчининг иқтидорига ишонмоқда. Таъкидлаш керакки, Шарль де Кетеларега "Арсенал"дан ташқари Премьер-лиганинг яна бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Бельгиялик футболчининг трансфер нархи 34 миллион еврога баҳоланмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзида тугайди. Шарль де Кетеларе жорий мавсум "Аталанта" таркибида 10 та ўйин ўтказиб, гол урди ва голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!