Артета “Арсенал”ни чемпион қиладиган тўпурарни чақиряпти
Микель Артета ўртамиёна жамоа даражасига тушиб қолган “Арсенал”ни чемпионлик учун курашадиган савияга олиб чиқди.
Энди испаниялик мутахассис ўз жамоасининг ҳужум салоҳиятини оширишга урғу беряпти.
Ана шу мақсадда, “канонирлар” ёзда “Милан” ҳужумчиси Рафаэль Леауни трансфер қилишни режалаштирган.
Журналист Франсуа Платонинг маълум қилишича, “Арсенал” португалиялик форвардни асосий трансфер нишони қилиб белгилади. Микель Артета Леауни трансфер қилишга қарши эмаслигини билдирди.
Transfermarkt портали Рафаэль Леауни 90 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар