Артета билан чиқиша олмаётган юлдуз “Арсенал”ни тарк этади

“Арсенал”нинг етакчи ҳимоячиларидан Эктор Бельерин тез орада клубни тарк этишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга қараганда, испаниялик футболчи ва бош мураббий Микель Артета ўртасида келишмовчилик юзага келган ва бу Бельериннинг фаолиятига салбий таъсир қилмоқда.   

Ҳозирча, Бельеринга “Интер” ва “Атлетико”дан қизиқиш борлигини айтилмоқда. Ўтган мавсумда испан ҳимоячиси барча турнирлар 35 маротаба майдонга тушиб, битта гол урган ва тўртта ассистни амалга оширган эди.

Аввалроқ, “Арсенал” Микель Артета ўрнига “Интер”ни чемпион қилган Антонио Контени олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!