Артета бўлиб ўтган учрашувда жарима зарбаларидан урилган голларга изоҳ берди

  • 09 Apr 15:05
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг биринчи ўйинида "Реал" дарвозасига икки марта жарима зарбасидан гол урган Деклан Райс ҳақида фикр билдирди:

"У жуда қатъият билан майдонга тушди, чунки сўнгги бир неча ой ичида биз унга шуни айтиб келаётган эдик: 2021 йил сентябридан буён тўғридан-тўғри жарима зарбасидан гол урмаганмиз.

Ушбу танаффус анча чўзилди ва эндиликда аввал бундай голлар урмаган футболчи иккита ҳақиқий маҳорат намойиш этди.

Ким ўйлабди, тўғриси?" – деди "канонирлар" мутахассиси.

Comments

You must be logged in to commet!