Артета бу футболчини жамоасида кўришни хоҳламоқда

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Штутгарт" ҳужумчиси Дениз Ундав билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Fichajes" нашри маълум қилди.

Манбада берилган маълумотга кўра, "канонирлар" аллақачон трансфер устида иш олиб бормоқда. "Тўпчилар" устози Микель Артетанинг шахсан ўзи бу футболчини трансфер қилишни хоҳламоқда. Немис клуби ишончли таклиф бўлмаса музокараларни бошламоқчи эмас. 

29 ёшли футболчининг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 20 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 

Маълумот учун, Дениз жорий мавсум "Штутгарт" сафида 30 та беллашувда майдонга тушиб, ўз номига 16 та гол ва 11 та голли узатмани ёздириб қўйишга эришди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!