Артета: Чидолмасанг, “Арсенал”дан йўқол!
Арсенал бош мураббийи Микель Артета Премьер-лига чемпионлиги учун кураш билан боғлиқ босимга дош бера олмайдиган футболчиларга жамоани тарк этишни маслаҳат берди.
“Арсенал” Премьер-лигадаги сўнгги икки ўйинини дуранг билан якунлади, оқибатда энг яқин таъқибчи – “Манчестер Сити” орадаги фарқни икки очкогача қисқартирди.
“Канонирлар” аввалги йилларда кузатилганидак, чемпионликка эришиш имкониятини яна бой бериши мумкинлиги мухлису мутахассислар ва оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилиняпти.
- Футболчиларга шу саволни бериш керак: “Сиз бу шов-шувнинг бир қисми бўлишни истайсизми? Ёки йўқми?” Агар жавобингиз йўқ бўлса, бориб бошқа иш билан шуғулланинг.
Бошқа клубга ўтасизми ёки “Арсенал”да қолишни истайсизми? 10–15 йил давомида ҳамма биздан чемпионлик учун курашга қайтишни талаб қилди. Энди биз шу ердага етган вақтимизда нималар бўлмоқда? Сиз бу шов-шувларни истамайсизми?
Шов-шув – жараённинг бир қисми. Бизга қарата айтилган танқидлар ҳам шунинг бир бўлаги. Биз буни тўғри тарзда енгишга ва мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз.
Қўлимиздан келгани ишни қилишимиз шарт. Ҳеч ким учун бу жараён бошқача бўлмайди. Охир-оқибат, кейинги ўйинда ғалаба қозонишингиз керак. Агар шуни қилсангиз, ҳолатингиз анча мустаҳкам бўлади. Биз назорат қила оладиган ягона нарса — шу, - деди Артета.
Фикрлар