Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Артета энг кўп маош олувчи мураббийга айланди

Даромад икки баравар ошди

Испаниялик мутахассис тўрт йиллик шартнома имзолади. The Times нашрининг ёзишича, 44 ёшли мураббийнинг базавий маоши ҳар мавсум учун тахминан 20 миллион фунтни ташкил этади. 

Шартномада кўзда тутилган турли бонуслар ҳисобга олинса, ушбу сумма 25 миллион фунтгача етиши мумкин. 

Илгариги келишувга кўра, Артета йилига тахминан 12 миллион фунт ишларди, яна 3 миллион фунт атрофидаги маблағни мукофотлар орқали қўшимча топиш имконияти бор эди.

Артета 2019 йил декабридан буён "Арсенал" жамоасини бошқариб келмоқда. Ўтган мавсумда у бошчилигидаги Лондон клуби Англия чемпионига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ