Артета: "Мен ҳар доим Жоржиньога қойил қолганман"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоанинг янги ярим ҳимоячиси Жоржиньонинг трансфери ҳақида гапирди.
"Жоржиньо ақл-заковати, ҳақиқий етакчилиги ва халқаро миқёсда катта тажрибага эга бўлган футболчи. У фаолияти давомида жуда кўп ғолиб бўлгган, аммо ҳалигача ғалабага чанқоқ. Мен ҳар доим унга қойил қолганман", - деди Артета матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Арсенал" Англия чемпионати доирасидаги "Эвертон"га қарши сафар учрашувига ҳозирлик кўрмоқда. Мазкур ўйин 4 февраль куни соат 17:30 да бошланади.
Фикрлар