Артета Хаверц ҳақида илиқ фикрлар билдирди
"Арсенал" бош мураббийи Микел Артета "Челси" ярим ҳимоячиси Кай Хаверц ва "Вест Хэм" хавбеки Деклан Райсга "тўпчилар" томонидан бўлаётган қизиқишлар ҳақида фикр билдирди.
"Кечирасиз, лекин клубда бўлмаган футболчилар ҳақида гапира олмайман. Мен бу масала бўйича изоҳ бермасликни афзал кўраман.
Ҳаверц? У иқтидорли, кўп қиррали футболчи ва эндигина 24 ёшда. Истеъдоднинг нархи бор. У аллақачон кўп нарса кўрсатган, жумладан, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган", - деди испаниялик мутахассис.
Фикрлар