Артета Хулиан Альварес ҳақидаги саволга жавобдан қочди
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета Мадриднинг "Атлетико" жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.
Бугун "тўпчилар" Чемпионлар лигаси ярим финали илк баҳси доирасида Испания пойтахтида "матрасчилар" меҳмони бўлади. Учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар Артетадан Альваресга қизиқиш ҳақида сўрашди.
Испаниялик мутахассис бу саволга аниқ жавоб беришдан тийилди.
"Биласиз, мен бошқа клуб футболчилари ҳақида гапирмайман ва буни муҳокама қилишга мажбур ҳам эмасман", — деди Артета.
Маълумотларга кўра, аргентиналик форвардга асосий даъвогар сифатида 'Барселона" кўрилмоқда.

Фикрлар