Артета ёзда "Арсенал"га Ла Лигадаги аргентиналик юлдузни олиб келмоқчи

“Севилья”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лукас Окампос фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Todo Fichajes нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбанинг маълум қилишича, 26 ёшли аргентиналик футболчига “Арсенал”дан жиддий таклиф бўлмоқда. Уни шахсан жамоа бош мураббийи Микель Артета таркибда кўришни хоҳламоқда.

Айтиш керакки, Окампос учун “канонирлар”дан ташқари “Ливерпуль” ва “Лидс” ҳам кураш олиб бормоқда. “Севилья” ушбу футболчисини 72 миллион еврога баҳолаяпти.

Окампос жорий мавсум Ла Лигада жами 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!