Артур Бетербиев "юлдузлик касали"га чалинганми?
Ярим оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев унвонни қўлга киритганидан сўнг ҳам "юлдузлик касаллиги"га чалинмаганини айтди.
“Машҳурликнинг чўққисида ёлғиз бўласиз, атрофингиз совуқдек туюлади, деган гап бор. Лекин мен билан ҳозирча бу нарса содир бўлгани йўқ. Оёғим ердан узилмади. Барча мухлисларим, қариндошларим ва дўстларим ҳамон мен билан аввалгидек муносабатда” — деди 39 ёшли боксчи "DAZN" га берган интервьюсида..
Маълумот учун, Бетербиев 22 февраль куни Дмитрий Бивол билан реванш жанги кутмоқда.
Фикрлар