Артур Бетербиев ғалабасининг калити нимада эди?
WBC ва IBF йўналишининг ярим оғир вазндаги чемпиони Aртур Бетербиев Aлександр Гвоздик устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.
"Бу фаолиятимдаги энг муҳим жанг эди. Яхши ҳаракат қилдим деб ўйлайман. Мазкур тўқнашув мен учун ҳаёт-мамот масаласи бўлди десам ҳам муболаға бўлмайди.
Жангнинг якунидан жуда мамнунман. Бугунги ғалабанинг калити нимада эди? Менимча, буни мураббийимдан сўрашингиз керак. Жуда кўп мехнат қилдик.
Кейинги рақибим ким бўлиши аҳамиятсиз. Ҳар қандай жангга тайёрман. Мен исмларга эмас, балки унвонларга эътибор қаратаман. Қолаверса, иккинчи чемпионлик камарини қўлга киритганимдан кейин яна мотивация пайдо бўлди”, - деди Бетербиев.
Бугун, россиялик боксчи 10-раундда Гвоздикни нокаутга учратганди.
Фикрлар