Артур Бетербиев: "Муслим ҳам, Альберт ҳам жуда ​​кучли боксчи, лекин..."

Ярим оғир вазнда WBC, IBF ва WBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Артур Бетербиев ҳамюртлари Олимпия чемпиони Альберт Батыргазиев(10-0, 7 KO) ва икки карра жаҳон чемпиони, шунингдек, Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Муслим Гажимагомедов(3-0, 2 KO)га бўлажак чемпионлик жангларида омад тилади. 

“Муслим ҳам, Альберт ҳам жуда ​​кучли боксчи. Улар кўп ютуқларга эришдилар, лекин ҳар доим олдинга интилиш керак. Рақиблар осон эмас, лекин ўйлайманки, йигитлар муваффақиятга эришадилар ва 12 июл куни томошабинларни хурсанд қилишади. Уларга фақат ғалабалар тилайман!”, - деди Бетербиев.

Эслатиб ўтамиз, Батыргазиев ва Гаджимагомедов ўзларининг чемпионлик жангларини 12 июл куни Серпуховдаги бокс оқшомида ўтказади. Ботыргазиев ярим енгил вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича “вақтинчалик” чемпионлик камари учун ирландиялик Жоно Кэрролл билан, Гаджимагомедов эса Бриджервейт тоифасида вакант қолган WBA чемпионлик камари учун хитойлик Чжан Чжаосин билан жанг олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!