Артур Бетербиев: "Ўқиш ва спорт рақиб эмас, балки иттифоқдошдир!"

  • 2 сентябрь, 12:28
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

40 ёшли собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, россиялик боксчи Артур Бетербиев 2 сентябрь — янги ўқув йили бошланиши муносабати билан мактаб ўқувчилари ва талабаларга мурожаат йўллади.

Tecno

"2 сентябрь – китоб ва дафтарларни яна очиш вақти. Барча ёш мухлисларимга айтаман: ўқиш ва спорт рақиб эмас, балки иттифоқдош. Илм интизомни шакллантиради, кенг фикрлашни ва тўғри қарор қабул қилишни ўргатади. Спорт эса характерни мустаҳкамлайди, меҳнат қилишга ва зарбаларни кўтара олишга ўргатади. Олимлар ҳам исботлаган: ёмон ўқувчилар спортда катта муваффақиятга эриша олмайди. Шунинг учун тўғри йўл — мактабда ҳам, спортда ҳам ўз устида тинмай ишлашдир. Барча ўқувчи ва талабаларга омад тилайман!" — деди россиялик ўзининг телеграм-канали орқали.

Эслатиб ўтамиз, Артур Бетербиев (21-1, 20 КО) 22 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Деон Николсон(22-1, 18 КО)га қарши рингга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!