
Артур Бетербиев ва Деон Николсон жанги бекор қилинди
Собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев ва америкалик Деон Николсон ўртасидаги 22 ноябрга режалаштирилган жанг бекор қилинди. Бу ҳақда Николсон ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар бермоқда.
“Ҳозиргина Артур Бетербиев билан жангим бекор бўлганини билдим. Яқин орада бошқа рақиб ҳақидаги маълумотни оламан, деган умиддаман. Машғулотларни давом эттиряпман. Артур билан, эҳтимол, кейинги сафар йўлларимиз кесишар...” — деб ёзди Николсон ўз саҳифасида.
Маълумот учун, Артур Бетербиев профессионал боксда йирик муваффақиятларга эришган собиқ мутлақ жаҳон чемпиони саналади. У фаолияти давомида IBF (2017–2025), WBC (2019–2025), WBО (2022–2025), WBА (2024–2025) ва The Ring (2024–2025) камарларини қўлга киритган.
Комментарии