Артём Дзюба Англияга йўл олиши мумкин
Ads

Чемпионшипда иштирок этувчи "Кардифф Сити" клуби "Зенит" форварди Артём Дзюбанинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади.

Хабарларга қараганда инглиз клуби 29 ёшли Россия терма жамоаси ҳужумчисини жорий ёзги трансферлар давридаёқ қўлга киритишмоқчи. Таъкидлаш керакки, Дзюба айни дамда давом этаётган ЖЧ-2018нинг 4та ўйинида иштирок этиб, ўз номига 3та гол ёздириб қўйишга эришди ва айнан сабаб кўпчилик клубларнинг қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

Маълумот учун, Дзюба ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида Туланинг “Арсенал” клубида ўтказган ва 10та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.