Ёмғир остида ўтган Суперкубок ҳақида

CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин барчанинг диққат эътиборида бўлди. Битта ўйиндан иборат бўлган учрашувда қайсидир жамоа соврин ютиш имкониятига эга эди. “Насаф” ўтган мавсумнинг амалдаги чемпиони, “Андижон” эса Кубок соҳиби сифатида “Бунёдкор” стадионида тўқнаш келишди.

ЎзПФЛ эса ҳар доимгидек ташкилий томонлама жуда яхши тайёргарлик кўргани сезилиб турди. Ўйин бошланмасидан ёмғир ёғишни бошлади ва суперкубок баҳс тугагунча жамоалар ёмғир остида футбол ўйнадилар. Бу ҳақиқий инглизча футболни эслатиб юборди. Стадиондаги муҳит эса шунчаки ажойиб эди.

Ҳар иккала жамоа ишқибозлари стадионда ажойиб муҳитни яратдилар. Лекин “Ультрас Бургут” бошчилигидаги "Андижон" ишқибозлари рақиб мухлисларисидан сон жиҳатдан кўп эди ва қўллаб-қувватлаш борасида ҳам фаоллик кўрсатишди. 

Ўйин ҳам яхши бошланди. “Андижон” кучли рақибга қарши жанг таклиф қилди. Илк дақиқаларданоқ ҳужумкор ўйин кўрсатишга киришгани кўп нарсадан далолат берарди. Фақат бу учрашув тақдирини биргина гол ҳал қилди. Иккинчи бўлим ўрталарида бош ҳакам ВАР билан суҳбатлашгач, "Андижон" дарвозасига пенальти белгилади ва буни Хусайн Норчаев голга айлантирди.

“Андижон” биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам рақиб дарвозаси олдида голга тортадиган вазиятларни яратди. Фақат омад етишмади, холос. Керак пайтда босим уюштирди ва тезкорлик кўрсата олдилар. Муҳими, футболчиларда иштиёқ, шижоат яққол кўриниб турди. Максим Шацких қисқа фурсат ичида жамоа ўйинида ижобий ўзгаришларни амалга ошираётгани ўйин стратегиясидан билиниб турибди. "Насаф" эса ушбу муҳим ўйинда ўзи учун керакли натижани таъминлай олди.

Натижада Рўзиқул Бердиев ва унинг жамоаси яна бир бор Ўзбекистон Суперкубогини боши узра кўтардилар.

“Насаф” – “Андижон” – 1:0 (0:0).

27 май. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 13205 томошабин.

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.

Захира ҳаками: Абдурашид Худойберганов

ВАР: Аскер Нажафалиев

АВАР: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Маъмур Султонов

“Насаф”: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Ғолиб Ғайбуллаев, Умар Эшмуродов, Шуҳрат Муҳаммадиев (Зафармурод Абдираҳматов, 90+2), Акмал Мозговой, Шароф Муҳитдинов (Шерзод Насруллаев, 65), Стефан Чолович (Рубин Хебай, 65), Ойбек Бозоров, Драган Черан (Игорь Голбан, 90+2), Хусайн Норчаев.

“Андижон”: Валижон Раҳимов, Ислом Маматказин, Абдулвоҳид Ғуломов, Усмонали Исмоналиев, Лука Ускокович, Алтин Крезиу (Мирзад Механович, 75), Муҳаммадкарим Тоиров, Илҳом Абдуғаниев (Дамир Темиров, 75), Бектемир Абдуманнонов, Дониёр Абдуманнопов, Ислам Машуков (Рустам Турдимуродов, 71).

Гол: Хусайн Норчаев, 72-пен. – 1:0.

Огоҳлантиришлар: Акмал Мозговой, 25. Драган Черан, 90 – Усмонали Исмоналиев, 70. Абдулвоҳид Ғуломов, 80.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!