Артём Филипосян Ироқдан тушган таклифни рад этди

Маълумки, тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян ортда қолган мавсумни Таиланд чемпионатида «Прачуап» таркибида ўтказди. Футболчимиз ушбу клуб билан Кубок соҳиби бўлгани ҳам эътиборга молик эди. Аммо клуб билан тузилган шартномаси ниҳоясига етгани сабабли Артём фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.

Айни чоғда эса футболчимизнинг хизматларига қизиқиш билдираётган клублар талайгина. Бироқ ҳозирча унинг яна хорижда ёки ўзимизнинг чемпионатда тўп суриши борасида ойдинлик киритилмаган.

Яқинда эса Ироқнинг етакчи жамоаларидан бири саналаган «Ал Шорта» футболчимизнинг хизматларига қизиқиб қолди. Шу мақсадда клуб томонидан Филипосянга жиддий таклиф келиб тушди. Бироқ Артём ушбу таклифни ўйлаб кўргач, ироқликларга рад жавобини бергани маълум бўлди. Ҳозирда эса унга Суперлиганинг бир қатор клубларидан аниқ таклифлар бўлмоқда. Шу боис футболчи музокараларни давом эттирмоқда. Тез орада унинг қаерда тўп суришига ойдинлик киритилса ажаб эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
LEGIONER
22/12/2019 15:07
Iroqdan kora uzimizda uynagani yahshi terma jamoaga taklif qilisharmidi