Артём Левин: "Павлович Аспиналлни нокаут қилишига ҳаддан ташқари ишонди!"
Сергей Павловичнинг мураббийларидан бири Артём Левин шогирдининг бугун тонгда Том Аспиналлга қарши кечган жангда йўл қўйган хатоларини эслаб ўтди:
"Жанг бошида Сергей яхшигина чап қўл зарбаси билан Томни жойида чайқата олди. Жангдан кейин у билан гаплашганимда эса, Серёга менга: "Унинг чайқалганини сездим ва, ўйладимки, ҳозир унга яна қўшимча зарба берсам нокаут бўлади деб ҳисобладим!" - деди. Ўша вазиятда бунақа тарзда Аспиналл томон ҳаракатланиш катта хато эди. Ҳар қанақасига босиқлик билан бу зарбалар алмашинувига кириш керак эди. Худди овчи каби, снайпер каби ўз вақтини кутиш зарур эди. Мен, тўғриси, бунақа ҳиссиётлар аралаш очиқ жангни ҳуш кўрмайман. Бунақа жараёнда исталган жангчи ўз режаларидан чиқиб кетиши ва омадсизликка юз буриши мумкин!"
Фикрлар