Арвеладзе "Нефтчи" билан бўлган дурангдан сўнг: Рақибни менсимаслик бўлмади

Pepsi Суперлига 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги (1:1) беллашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "шерлар" устози Шота Арвеладзе учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Тошкент клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Уч очко ҳеч бир ўйинда шунчаки олинмайди. Бугун мезбонлар футболчилари охиригача курашишди. Уларни очко билан табриклайман. Биз эса кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақибни менсимаслик бўлгани йўқ. Мезбонлар бугун яхши ҳимояланишди", - деб айтиб ўтди грузиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!