Арзон лекин ишончли. Англия грандлари кўзлаётган ҳимоячи айнан шунақасидан
Англия премьер-лигасида юқори марралар учун ўзаро рақобатлашадиган клублар таркибга янгидан янги иқтидор эгаларини жалб қилишда ҳам бир бирлари билан кураш олиб бориши одатий ҳолга айланган.
Айни пайтда “Ливерпуль” ва “Арсенал” бир футболчини талашмоқда. Улар истаган ҳимоячи ҳозир Туркия чемпионатида “Бешиктош” шарафини ҳимоя қилаётган 31 ёшли Домагой Видадир.
Хорватиялик футболчининг трансфер нархи 6 миллион фунтни ташкил қилади. “Тўпчилар” уни жамоадан кетиши кутилаётган Сократис ва Шкодран Мустафининг ўрнига олиб келмоқчи. Лондонликлар Вида ўз тажрибаси билан ёш ҳимоячилар – Вильям Салиба ва Роб Холдингнинг ўсишига ёрдам беради, деган умидда.
“Ливерпуль” эса Видани Деян Ловренга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Фикрлар