Асадбек Қаҳҳоров "Octagon 50" турнирида муросасиз жанг ўтказди

  • 23 сентябрь, 2023, 19:05
  • 0
  • MMA

Айни дақиқаларда Қозоғистоннинг алмати шаҳрида “Octagon50” турнири давом этмоқда. Хабарингиз бор, ушбу жанг кечасида икки нафар ҳамюртимиз Аҳлиддин Мирзадавлатов ҳамда Асадбек Қаҳҳоровлар ўз жангларини ўтказар эди.

Дастлабки ҳамюртимиз Асадбек Қаҳҳоров иштирокидаги жанг ўз якунига етди. Юртдошимиз қирғизистонлик Азиз Усмоновга қарши 3 раунд муросасиз жанг олиб борди ва якунда ҳақли равишда ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди. Шу тариқа юртдошимиз ўзининг 5-ғалабасини қўлга киритди. Фаолиятида 2 та мағлубият ҳам бор.

Олдинда бизни Аҳлиддин мирзадавлатовни жанги кутиб турибди. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!