Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда қозоғистонлик рақибидан реванш олиб, ғалабага эришмоқчи

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

-67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев мўғулистонлик Мишеелт Баттумур билан рингга кўтарилди. Беллашувда боксчимизнинг қўли баланд келди - 5:0. Шу тариқа, Асадхўжа финалга йўл олган учинчи боксчимиз бўлди.

Жангдан сўнг ҳамюртимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

asadxuja-18

- Ярим финалга кучсиз рақиб чиқмайди. Ҳамма ўзига яраша тайёргарлик, тактикаси билан рингга ютаман, деб чиқади. Мана чиройли ғалабага эришдик. Жангда мураббийларимиз билан рақибни ўрганиб, тўғри тактика қўллаб, ғалабага эришдик.

Жаҳон чемпионати ҳар бир спортчининг орзуси. Финалга яхши тайёргарлик, кучли руҳият билан чиқиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши руҳий куч беряпти. Уларнинг қўллаши билан жаҳон чемпиони бўламиз, иншааллоҳ.

Финалдаги қозоғистонлик рақибимга аввал Осиё чемпионатида ютқазгандим. Хатолар устида ишлаяпмиз. Насиб қилса, чиройли ғалабага эришамиз, - деди Асадхўжа Мўйдинхўжаев.

asadxuja-04

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!