Асадхўжа Мўйдинхўжаев қийин кечган жангда кубалик боксчини мағлуб этди

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

Асадхўжа Мўйдинхўжаев -67 кг вазн тоифасида кубалик Рониэль Иглесиасга қарши рингга кўтарилади. Жанг 19:35дан сўнг бошланади.

Боксчилар рингга чиқиб келмоқда. Ҳамюртимиз қизил либосда, унинг рақиби кўк формада ҳаракат қилади.

Илк раундда Рониэль Иглесиаснинг қўли баланд келди - 4:1.

Иккинчи раунд Асадхўжанинг фойдасига - 2:3.

Учинчи раундда ҳам вакилимиз устунликка эришди - 0:5. Якуний ҳисоб 3:4 Асадхўжанинг фойдасига. Асадхўжа Мўйдинхўжаев ярим финалга йўл олди. Ҳамюртимиз камида бронза медали ва 50 минг долларни нақд қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!