Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик боксчини мағлуб этиб, олтин медаль ва 200 минг долларга эга чиқди

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун финал жанглари старт олади.

Ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб -67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев рингга кўтарилади. Боксчимиз қозоғистонлик Дулат Бекбаувга қарши жанг қилади. Беллашув соат 17:15дан сўнг бошланади.

asadxuja-18

Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз кўк формада, унинг рақиби қизил либосда ҳаракат қилади.

Илк раундни Асадхўжа ўз фойдасига ҳал этди - 5:0.

Иккинчи раундда ҳакамлар ҳамюртимизнинг устунлигини қайд этишди - 4:1.

Охирги раундда қозоғистонлик боксчининг қўли баланд келди - 2:3. Якуний ҳисоб 5:0 Мўйдинхўжаев фойдасига.

Шу тариқа, Асадхўжа Мўйдинхўжаев терма жамоамизга илк олтин медални келтирган боксчига айланди ва 200 минг доллар пул мукофотига эга чиқди.

final_asadkhuja-11

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!