Асаубаева жаҳон рейтингида етакчиликка эришишда Синдаровнинг роли ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубаева мусобақаларга тайёргарлиги ва ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров билан шахматдаги ҳамкорлик йўли ҳақида сўзлаб берди, деб хабар беради Sports.kz Norway Chess матбуот хизматига таяниб.
— Сизнингча, яқинингизда шундай инсон — у, шунингдек, сизни бутун умр қўллаб-қувватлаб келаётган онаингиз бўлиши қай даражада муҳим? Бу албатта, шахмат устида қай даражада қаттиқ меҳнат қилишингизга ҳам таъсир қилади. Сиз дунёда биринчи рақамли шахматчи бўлишни исташингизни айтдингиз. Бу мақсадга эришиш учун аниқ бир стратегиянгиз борми? Ва одатда турнирлар орасида тайёргарлигингиз қандай кечади? Ишингиз ҳақида бироз батафсил айтиб берсангиз.
— Одатда менинг йилига беш-олти марта ўқув-машғулот йиғинларим бўлади, шунингдек, жуда кўп турнирларда қатнашаман. Кўпинча уйда тўрт-беш кунгина бўламан. Мен фақат шахматдан завқ олишни ва ўз устида ишлашни давом эттирмоқчиман. Умид қиламанки, бу ўз самарасини беради.
— Тушунишимча, сиз Жавоҳир билан бирга ишлайсиз ва мураббийингиз ҳам бир хилми? — Ҳа.
— У сизга қай даражада ёрдам беряпти? Масалан, шу каби турнирда, унга ўзи партия ўйнаш шарт бўлмаган ҳолатда, даъвогарлар турнирида бўлганидек эмас-ку?
— Ҳа, ўйлайманки, бу биринчи тажриба бўлди — у ўзининг шахсий турнирида қатнашмасдан туриб менга ёрдам берди. Ростини айтсам, бу мен учун жуда ёқимли бўлди, чунки у менга дебютларда ёрдам берди, доим қўллаб-қувватлади. Шу билан бирга, мураббийларимнинг ёрдами ҳам катта. Лекин кейинги мусобақаларда, деб ўйлайман, мен қатнашадиган барча турнирларда у ҳам ўйнайди. Шунинг учун биз шunchaki ўзимизни такомиллаштиришга ва шахматдан завқ олишга ҳаракат қиламиз.
Бугун Norway Chess Women-2026 мусобақасининг 10, якунловчи турида Асаубаева Хитойлик жаҳон чемпиони Цзюй Вэньцзюньга мағлуб бўлди. Шунга қарамай, умумий жадвалда пешқадамликни сақлаб қолди. Кеча эса украиналик Анна Музычукка қарши дурангдан сўнг қозоғистонлик шахматчи Ослодаги турнир ғолиблигини муддатидан олдин таъминлаган эди.
Norway Chess Women мусобақаси якунларига кўра, Бибисара 16,5 очко тўплади ва ушбу нуфузли мусобақада ғалаба қозонган Қозоғистон тарихидаги илк шахматчига айланди. Бу муваффақиятдан сўнг у ФИДЕ жонли рейтингида 7-ўриндан 4-поғонага кўтарилди.

Фикрлар