Асенсио захирада қолгани ҳақида: "Бу масалани бунчалик катталаштиришни тушунмайман"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио сўнгги учта ўйинни захирада ўтказгани бўйича айтилган гапларга муносабат билдирди.

Аввалроқ мухлислардан бири нега майдонга тушмаётгани ҳақида сўраганда, футболчи: "Бу ҳақда Арбелоадан сўраш яхшироқ", — деб жавоб берган эди.

Кейинчалик Асенсио бу сўзлари атрофидаги муҳокамаларга изоҳ берди.

"Нега бу вазиятдан шунчалик катта муаммо ясалаётганини тушунмайман. Мураббий — ўйин учун жавоб берадиган инсон, у кимни майдонга тушириш ва кимни алмаштиришни ҳал қилади. Мен унга ҳам, барча жамоадошларимга ҳам катта ҳурмат билан қарайман", — деб ёзди Асенсио.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!