Ашраф Ҳакими яна бир мавсум "Боруссия" Дортмундда қолади
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Ашраф Хакими янги мавсумни яна "Боруссия" Дортмундда ўтказади. Бу ҳақда “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан айтиб ўтди.
“Ашраф Дортмундда яна бир мавсум ўйнайди. У яхши футболчи, биз буни биламиз. Унинг учун Германияда яна бир мавсум ўтказиш ёмон қарор бўлмайди”, - дейди франциялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли марокашлик футболчи ўтган мавсум “Боруссия” Дортмунд сафида Бундеслигада жами 21та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар