Ашурматов эронлик мухлисларга мурожаат қилди

Эрон чемпионати мамлакатдаги сиёсий вазият сабаб вақтинча тўхтатилди. Айни пайтда Эрон клубларида 5 нафар ўзбекистонлик футболчи фаолият олиб бормоқда.

"Истиқлол" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган Рустам Ашурматов мухлисларга мурожаат билан чиқди.

" Салом, "Истиқлол" оиласи! Умид қиламанки, ҳаммангиз яхши ва хавфсиз ҳолатдасиз. Ўзингизга ва оилангизга эҳтиёт бўлинг. Мен ҳар доим сизлар биланман.

Ҳозирда Жаҳон чемпионати ва миллий терма жамоа ўйинларига тайёргарлик кўряпман. Чемпионат ўйинларига қайтишга тайёрман.

Барчангизга энг яхши тилакларимни билдираман. Кучли бўлинг!", — деди ҳимоячи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!