Ашурматов: Россия ОФК'га керак эмас
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рубин" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов Россиянинг УЕФАга ўтиши борасида фикр билдирди.
Россия терма жамоаси айни дамда сиёсий сабабларга кўра, УЕФА ва ФИФА байроғи остидаги турнирларда иштирок эта олмаяппти.
"Ўйлашимча, Россия Осиё Осиё футбол конфедерациясига керак эмас. Нега? Шунчаки, улар Европага қайтишига умид қиляпман. Шундай экан, Осиёга ўтиш керак эмас.
Бироқ Россия Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири бўлиши мумкин. Уларда бир қатор яхши ва сифатли ижрочилар бор", - деди футболчи "Sport 24" нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар