Асилбек Жалилов шиддатли кечган баҳсда ажойиб ғалабага эришди
Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
-54 кг вазнда боксчимиз Асилбек Жалилов ҳамда Туркия вакили Садаи Ахискали ўртасидаги баҳс якунланди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда чарм қўлқоп устамиз ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир ҳамюртимиз Фазлиддин Эркинбоев ва Сиргак Абдижапар уулу (Қирғиз Республикаси) қарама-қаршилиги кутиб турибди.



Comments