Аскар Англияга қайтди

“Тоттенхэм” футболчиси Сон Хён Мин яқинда Жанубий Корея қуролли кучлари таркибида ҳарбий ўқув-машғулотларида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.

Ниҳоят, истеъдодли футболчи яна ўз касбига қайтди.  Sky Sports нашрининг хабар беришича, 27 ёшли футболчи Англияга келган.

Тартибга кўра, Сон Хён Мин коронавирусга тест топширади. Агар натижа манфий бўлса, у кейинги ҳафтадан машғулотларга қўшилади. Агар унда коронавирус аниқланса, ўз ўзидан карантинга олиб даволанади.

Англия премьер-лигаси 13 июндан қайта тикланиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)