Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди

Ўзбекистонлик ҳакам Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигаси томонидан тур учрашувларини бошқариш учун расмий таклиф олди.

Бу ҳақида ЎзФҲМ матбуот хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, у “Арема” — “Персиб Бандунг” ҳамда “Бхаянгкара” — “Малут Унитед” жамоалари ўртасидаги баҳсларда бош ҳакам сифатида ишлайди.

Ҳамюртимизга бўлажак ўйинларни муваффақиятли бошқаришини тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!