Асли қирғизистонлик бўлган футболчига "Рома" ва "Арсенал"нинг қизиқаётгани ростми?

Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Илзат Ахметов унга “Рома” ва “Арсенал” каби грандлардан қизиқишлар бўлаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Бундай жамоаларнинг менга қизиқаётгани ёқимли албатта, лекин, ҳеч қандай расмий таклиф бўлмагани учун бу борада гапириш аҳамиятсиз деб ўйлайман. Агар улар таклиф билан мурожаат қилишса, уни биргаликда муҳокама қилишга тайёрман”, - дейди Ахметов «Российская газета» нашрига берган интервюсида.

Маълумот учун, Илзат Ахметов асли қирғизистонлик ҳисобланади. Бир неча йилдан буён Россияда яшаб, шу ерда фаолият олиб бораётгани боис у Қирғизистон терма жамоасидан бўлган таклифни рад этиб, Россия терма жамоасида ўйнашга розилик билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
11/07/2019 10:47
Ватанпуруш
&
★xodillo★
11/07/2019 06:46
Bu QIRG'IZLAR vatanini xam sotvoraveradi pul bor joyda